“Келгинди келин”, “Келгинди куёв”, “Паноҳ”, “Қалбим ўғриси”, “Сотқин” каби фильмлардаги бетакрор ижроси билан ўзбек кино санъатида алоҳида ўрин тутган актёр Фарруҳ Соипов ҳозир нима билан банд? У санъатни тарк этдими? Шу каби саволлар Фарруҳ Соиповнинг ижодига беэътибор бўлмаган ҳар бир инсонни қизиқтириши табиий.
“Sayyod” нашрининг маълум қилишича, актёр Фарруҳ Соипов санъат оламини тарк этган. “Сотқин” фильми унинг иштирокидаги сўнгги фильм бўлган.
Фарруҳ Соипов айни пайтда тижорат билан шуғулланмоқда. Нашр Фарруҳ тижоратнинг айнан қайси тури билан шуғулланаётганига аниқлик киритмаган. Фарруҳ Соиповнинг ўғил ва қиз фарзандлари бор.