Ўзбекистонда февраль ойининг илк кунлари ёғингарчиликлар ва биз учун ноодатий бўлган совуқлар билан бошланади.
Яқин кунларда мамлакатимизга Россия ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келади.
2 февралдан синоптиклар ёғингарчилик башорат қилишди: ёмғир, 3-4 февраль кунлари қор. Шанбадан ҳарорат пасая бошлайди. Республика бўйича кундузи ҳаво ҳарорати ўртача 0 -5 даража совуқни ташкил қилади, тунда 2-7˚С совуқ.
5-6 февраль куни ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиб ўтади, тунда эса янада совуқроқ бўлади: термометр устуни 7-12 даража совуқни кўрсатади. Ўзгидрометдан хабар берилишича, бундай совуқ ҳарорат мамлакатимизнинг айнан марказий, шарқий қисмлари ҳамда пойтахтда кузатилади.
Февралнинг илк куни ёғингарчилик бўлмайди, жойларда туман тушади.
1 февраль кунига об-ҳаво маълумоти
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.