АсосийSport

Испания Кубоги. “Барселона” Мадридда “Атлетико”дан устун келди (Видео)

'Испания Кубоги. “Барселона” Мадридда “Атлетико”дан устун келди (Видео)'ning rasmi

Испания Кубоги ярим финал илк ўйинида “Атлетико Мадрид” жамоаси ўз майдонида “Барселона” футболчиларини қабул қилди.

Муросасиз кечган ўйинда каталонияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 7-дақиқасида Луис Суарес индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни очган бўлса, Лионель Месси 33-дақиқада ҳисобни оширди.

Учрашувнинг 59-дақиқасида “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳисобни қисқартирди. Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади.

“Атлетико” – “Барселона” 1:2 (0:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 7 Суарес, 0:2 – 33 Месси, 1:2 – 59 Гризманн.

“Атлетико” – Мойя, Годин, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Феррейра Карраско (Гамейро, 70), Габи, Коке, Сауль (Гайтан, 59), Гризманн, Врсалько (Торрес, 46).

“Барселона” – Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Маскерано, Ракитич (Денис Суарес, 58), Серджи Роберто, Андре Гомеш (Рафинья, 72), Неймар, Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Сауль (31), Савич (39), Неймар (64), Гризманн (75), Габи (84), Месси (90), Маскерано (90), Хуанфран (90).

    Бошқа янгиликлар