my5

​“Оскар” мукофотига сазовор бўлолмаган машҳур актрисалар

ШОУ-БИЗНЕС 02.02.2017, 10:54
Теглар: Шоу-бизнес, Актриса, Голливуд
4429
​“Оскар” мукофотига сазовор бўлолмаган машҳур актрисалар

26 февраль куни “Оскар”нинг 89-чи тақдимот маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради “Оnedio.ru” нашри.

Бу тадбир қайсидир актёр учун қувончга тўла, улкан байрамга айланса, ким учундир тушкунлик куни бўлади.

1. Скарлетт Йоханссон

Скарлетт Йоханссон

Қизил йўлакчанинг ёрқин юлдузи бўлган Скарлетт Йоханссоннинг номзоди бирор марта “Оскар”га қўйилмаган.


2. Хелена Бонем Картер

Хелена Бонем Картер

“Олтин глобус”га 7 марта, “Оскар”га 2 маротаба номзоди қўйилган Хеленанинг ҳали омади келмади. У ғалаба сари узоқ йўл босди, биз унинг ғалабага эришишида омад тилаймиз!


3. Шэрон Стоун

Шэрон Стоун

Шерон Стоуннинг кўркам аёллиги “Оскар” мукофотини қўлга киритиши учун камлик қилди.


4. Мишель Пфайффер

Мишель Пфайффер

58 ёшли Мишель ҳайкалчага эга бўлиш учун уч марта ҳаракат қилди, аммо орзусига эришолмади.


5. Эми Адамс

Эми Адамс

Кинода 18 йилдан бери фаолият юритишига, 5 маротаба номзоди қўйилганига қарамай, Эми “Оскар”га лойиқ кўрилмади.


6. Гленн Клоуз

Гленн Клоуз

6 маротаба номзоди қўйилган Гленнга минг афсуски, “Оскар” армон бўлиб қолди.


7. Жессика Честейн

Джессика Честейн

39 ёшли Жессиканинг “Оскар” мукофотини қўлга киритишига ҳали имкони борлигига умид қиламиз!


8. Мэрилин Монро

Мэрилин Монро

Мэрилинга “Оскар” мукофоти керак эмас. У барча мукофотлардан юқори туради!


9. Наоми Уоттс

Наоми Уоттс

Наоми мукофотга ҳақли бўлган актрисалардан бири, аммо унга эришиш учун актрисанинг сабри етармикан?


10. Кэмерон Диаз

Кэмерон Диаз

44 ёшли Кэмерон дунёга машҳур актрисалардан бири бўлишига қарамай, “Оскар” мукофотига номзоди қўйилмаган...


11. Рита Хэйворт

Рита Хэйворт

Афсонавий Голливуд актрисаси Рита Хэйворт суратга тушган фильмларни санаш учун анчагина вақтингиз кетса-да, у бирор марта мукофотга лойиқ кўрилмаган.


12. Кира Найтли

Кира Найтли

Кира Найтли бир қанча мукофотларга сазовор бўлган бўлса-да, “Оскар” ҳайкалчасини қўлга ушлаш бахтига эришолмаган.


13. Виола Дэвис

Виола Дэвис

Виола учун бу учинчи уринишдир. Учинчи маротаба дегани ўнинчи марта дегани эмас. Аммо унинг иқтидорини илгарироқ сезиш керак эди!


14. Мишель Уильямс

Мишель Уильямс

36 ёшли Мишель бу йил тўртинчи маротаба мукофот учун курашади. Унга муваффақият тилаймиз!


15. Мег Райан

Мег Райан

Мег 55 ёшга кирганига қарамай, ҳалигача шу кичкина ҳайкалчани қўлга олиш бахтига муяссар бўлолмади. Жюриларнинг шу пайтгача қаёққа қараганига ҳайрон бўласан, одам...

Шарҳлар

Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

20.11.2019, 14:21

“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​АКТРИСА АСАЛ ШОДИЕВА ТАДБИРКОРЛИККА ҚЎЛ УРДИ (ФОТО, ВИДЕО)

21.09.2017, 15:12

Асал Шодиеванинг Инстаграмдаги ижтимоий тармоғида ўзига хос дизайндаги либослар тўплами акс этган суратлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, мазкур либослар актрисанинг ғояси билан яратилган бўлиб, Miel...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81