my5
Sevimli

​Apple дунёдаги энг қиммат бренд номини қўлдан бой берди

ДУНЁ 03.02.2017, 15:16
Теглар: Доллар, Apple, iPhone, Телефон, АҚШ
​Apple дунёдаги энг қиммат бренд номини қўлдан бой берди

Дунёдаги энг қиммат бренд номи эдиликда Google’га тегишли – унинг қиймати 2016 йил бошидан то 2017 йил бошига қадар 88,2 дан 109,5 миллиард долларга кўтарилди.

Бу ҳақда Brand Finance компаниясининг янги ҳисоботида маълумот чоп этилди. Бир йилда интернет-корпорация энг қиммат брендлар рўйхатида Apple компаниясини ортда қолдириб, иккинчи ўриндан биринчига кўтарилди. Унинг брендини тадқиқотчилар 107,1 миллиард долларга баҳолашди. Бир йил олдин ушбу кўрсаткич 145,9 миллиард долларни ташкил қилган.

Дунёнинг энг қиммат брендлари ўнталигига саккизта хайтек-компания кирди. Шу тарзда учинчи ўрин Amazon.com, тўртинчи AT&T ва бешнчи поғона Microsoft брендига насиб қилди. Samsung, Verizon ва Facebook олти, етти ва тўққизинчи ўринларни эгаллашди.

Brand Finance томонидан тайёрланган рўйхатда 500 энг қиммат бренд киритилган.

Шарҳлар

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

07.05.2021, 17:21

Марказий банк 10 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,36 сўмга кўтарилиб, 10 511,84 сўмни ташкил қилди. Евро...
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди

30.04.2021, 17:15

Марказий банк 3 май кунидан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.Хабарга кўра, долларнинг расмий курси 13,89 сўмга қимматлашди ва жами 10 523 сўм...
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кетига учинчи кун пасайди

29.04.2021, 17:09

Марказий банк 30 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,93 сўмга пастлаб, 10 509,11 сўмни ташкил қилди. Евро...
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси эълон қилинди

26.04.2021, 17:04

Марказий банк 26 апрель, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 8,66 сўмга ошиб, 10 548,18...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10493.48
USD -7.74
12641.50
EUR 35.84
140.60
RUB 0.11