АсосийShou-biznes

​Сардор Раҳимхоннинг энг катта орзуси Бали оролларида ушалди(Фото)

'​Сардор Раҳимхоннинг энг катта орзуси Бали оролларида ушалди(Фото)'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон Бали оролларида оилавий ҳордиқ чиқариб, қайтди.

Хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида саёҳат таассуротлари акс этган суратларини жойламоқда. Ана шундай суратлардан бирида Сардор Раҳимхоннинг делфинлар билан сузаётгани акс этган. Хонанданинг маълум қилишича, делфинлар билан яқиндан танишиш хонанданинг энг катта орзуларидан бири бўлган ва мана шу орзу Бали оролларидаги саёҳат чоғида ушалган.

“Делфин энг ақлли жонзотлардан бири, инсонни ҳис қилади”, деб ёзади Сардор Раҳимхон.


Яна бир суратда эса Сардор Раҳимхон сув остидаги мухлислари билан “танишди”.

Хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кўздан кечирар эканмиз, Сардор Раҳимхоннинг Бали оролларидаги оилавий саёҳати мароқли кечганлигига амин бўлдик.

Саёҳат давомида хонанда йиртқич аллигаторни овқатлантирди, фил устида сайр қилди, Бали оролининг ўзига хос ҳайвонот олами билан яқиндан танишди, кам учрайдиган қушлар билан суратга тушди.


Бошқа янгиликлар