Бугун Саудия Арабистонининг Ал-Аҳса шаҳридаги “Абдулла Бин Жалави” стадионида “Насаф” ва “Ал-Фатҳ” клуби менеджерлари ва расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Митингда эртанги плей-офф учрашувида жамоалар қайси либосларида майдонга тушишлари ҳақида ҳам келишиб олди.
Демак, эртага “Насаф” оқ либосларда майдонга тушишади. Мезбонлар – “Ал-Фатҳ” жамоаси футболчилари эса кўк либосларда ҳаракат қилишади.
Жамоа вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани бугун, соат 19:00да бошланади. Унда қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич билан бирга ҳужумчи Драган Черан иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги “Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон) учрашуви эртага, 7 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.






