my5

​Барак Обама дўсти билан жаннатмакон оролда дам олмоқда (Фото)

ДУНЁ 08.02.2017, 10:42
Теглар: Фото, Барак Обама, АҚШ
2662
​Барак Обама дўсти билан жаннатмакон оролда дам олмоқда (Фото)

АҚШ президентлигини Дональд Трампга топширган Барак Обама рафиқаси Мишель билан дўсти, миллиардер Ричард Брэнсоннинг Кариб денгизидаги шахсий оролларидан бирига дам олиш учун жўнаган эди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Обамалар дам олаётган оролга 1978 йилгача инсон қадами етмаган. Уни Virgin Group компанияси асосчиси 180 минг долларга сотиб олди. Мазкур оролни хусусий курортга айлантириш учун 3 йил вақт керак бўлди. Бизнесмен оролда виллалар қуриш учун ўн миллион доллар сарфлади.

Оқ уйнинг собиқ раҳбари миллиардер дўсти билан биргаликда моторли қайиқларда сузиб, сув чанғисида учмоқда. Уларнинг экстремал сайр-томошаси акс этган видеолавҳани Брэнсон 7 февраль куни расмий YouTube каналига жойлаштирди.

Собиқ президент ва миллиардер ҳазил тариқасида, ўзаро кайтсерфинг бўйича мусобақа уюштиришди. Пойганинг шарти бўйича, ким узоқ вақт мувозанат сақлай олса, ўша одам ғолиб ҳисобланади. Кадрда Барак Обаманинг тахта устидан сувга қулаб, мағлубиятга учраганини кўриш мумкин.

Шарҳлар

Сирдарёдан махсус репортаж: Халқ артистлари халқ хизматига келди… (Фото)

23.05.2020, 12:43

Бугун кўнгилларни обод қиламан деган ҳар кимнинг йўли Сирдарё вилоятига туташиши аниқ. Техноген офат чин маънода бутун миллатни оёққа турғизди, бир тан-у бир жон бўлишга...
Президент Сардобада: 1480 хонадондан иборат 37 та уйнинг пойдеворига тамал тоши қўйилди (фото ва видео)

15.05.2020, 14:27

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Сирдарё вилоятига келди.Маълумки, жорий йил 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги...
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийлари сирдарёликларга ёрдам беришни бошлади (Фото)

05.05.2020, 12:22

3 май куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округдан 300 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳамда 20 га яқин ҳарбий ва махсус техника Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида содир...
Қашқадарёда фотоқопқонга тушган қор қоплонининг суратлари эълон қилинди

29.04.2020, 12:46

Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонасига  ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплонининг ноёб кадрлари тушиб қолди.Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72