АсосийShou-biznes

​Таниқли санъаткорлар “MY5”да Навоийхонлик қилади

'​Таниқли санъаткорлар “MY5”да Навоийхонлик қилади'ning rasmi

“MY5” телеканали 9 февраль—Мир Алишер Навоийнинг таваллуд айёмига махсус лойиҳани тақдим этади.

Жорий йилда буюк бобокалонимиз таваллудининг 576 йиллиги нишонланади. Шу муносабат билан телеканал томошабинларга ажойиб туҳфа ҳозирлади.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, хонанда Манзура, актёр ва актрисалар Муқаддас Саъдуллаева, Зарина Низомутдинова, Алишер Узоқов, Шаҳзода Муҳаммедовалар Навоий асарларини саҳналаштириб, бетакрор ғазалларини ўқишади.

Бошқа янгиликлар