Таниқли бошловчи Насиба Мақсудованинг дафн маросими 10 февраль куни бўлиб ўтиши хабар қилинди.
Марҳумнинг жанозаси 10 февраль куни Пешин вақтида Дўрмон, Равон (тупик) кўчасида ўқилади.
Маросимда қатнашишни ҳоҳловчилар учун автобус ташкил қилинади. Автобус эрталаб 10:00 да Ҳамид Олимжон майдонидан (тураргоҳи) йўлга чиқади.
Маълум бўлишича, Насиба Мақсудованинг қизи Иорданияда бўлганлиги сабабли дафн маросими 10 февралга белгиланган.
Марҳуманинг 1 ўғил ва 2 қиз фарзанди бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 1948 йилнинг 12 апрель куни таваллуд топган Насиба Муродовна 2017 йилнинг 8 февраль куни 69 ёшида вафот этди. Насиба Мақсудова оғир юрак ҳуружидан ёруғ оламни тарк этди.