Гулсанам Мамазоитова ўзининг Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага тақлид қилиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.
“Фарғонада аёллар, аҳамият берснагиз, Мукаррама Турғунбоева, Тамарахонимлар бошига бекорга эркакларни дўпписини кийиб қўшиқ айтишмаган. Сабаби уларда эркакларга хос шаддодлик бор. Шу нарса сақланиб қолган бизда. Бу авлоддан авлодга ўтади. Бу нарсага кўз юмиб бўлмайди. Лапарчилик ривожланган бизда. Ўйнаб қўшиқ айтиш. Устозларни ҳаммасини ҳурмат қиламиз. Ўхшатишса, мен бундан хурсанд бўламан. Йўлларини берсин”, —дейди Гулсанам Мамазоитова бундай гап-сўзларга жавобан.
“Сир бўлмаса, Юлдуз Усмонова билан учрашиб, дилдан суҳбатлашганмисиз?” деган саволга Гулсанам Мамазоитова қуйидагича жавоб берди:
“Юлдуз Умонова билан ҳеч қачон гаплашмаганмиз. Балки энди гаплашармиз”.