АсосийJamiyat

​Шавкат Мирзиёев: “Чет элга иш қидириб кетган фуқароларни аниқлаш ва қайтариш ишлари талаби даражасида эмас”

'​Шавкат Мирзиёев: “Чет элга иш қидириб кетган фуқароларни аниқлаш ва қайтариш ишлари талаби даражасида эмас”'ning rasmi

9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари фаолияти юзасидан видеоселектор бўлиб ўтди.

Унда давлатимиз раҳбари тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларга алоҳида тўхталар экан, хориждаги фуқароларимизнинг аксарияти ишлаш мақсадида юртимиздан кетган, лекин уларнинг айримлари турли диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолаётганлиги ташвишли ҳолат эканлигини қайд этди.

“Чет элга иш қидириб кетган фуқароларни аниқлаш ва қайтариш, маҳалла раислари, маънавият-маърифат марказлари, имом-хатиблар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорликда аҳоли орасида диний экстремизмнинг салбий оқибатларини тарғиб қилиш борасидаги ишлар замон талаби даражасида эмас”, деди Президент.

Бошқа янгиликлар