АсосийJamiyat

​Венгриялик профессор Шерали Жўраевни кўриш унинг ҳаётида қанчалик муҳим ҳодиса эканлигини эътироф этди

'​Венгриялик профессор Шерали Жўраевни кўриш унинг ҳаётида қанчалик муҳим ҳодиса эканлигини эътироф этди'ning rasmi

9 февраль куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти унивеситетида Мир Алишер Навоийнинг 576 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Аввалғиларға ўхшамас” деб номланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Тадибрда Ўзбекистон халқ шоирлари Хуршид Даврон, Иқбол Мирзолар ҳамда Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев иштирок этишди. Шерали Жўраев Навоий ғазаллари билан басталанган бир қанча қўшиқларини ижро этди.

Миллий руҳда ўтаётган бадиий-мусиқий кечада бор диққат-эътибори билан куй тинглаётган чет эллик меҳмон барчанинг эътиборини тортди.

Бенеден Пери асли венгриялик бўлиб, навоийшунос олим, профессор саналади. Бугунги кечага эса у айнан буюк ҳофиз Шерали Жўраевни шахсан кўриш ва унинг Навоий ғазалларига басталанган қўшиқларини тинглаш учун ташриф буюрган. Бенеден Пери шоир Иқбол Мирзо томонидан саҳнага чақирилиб, унга алоҳида ҳурмат кўрсатилди.

“Мен Шерали Жўраевни 1990 йиллардан тинглайман, чунки уни отам эшитарди. Уйимизда унинг қўшиқлари ёзилган пластинкалар бўларди. Ҳаётимдаги мен учун шараф ҳисобланган ишлардан бири Алишер Навоий ижодини ўрганганлигим бўлса иккинчиси Шерали Жўраевни кўриш эди. Бугун биз хизмат сафари билан Навоий вилоятига кетишимиз керак эди. Бироқ Шерали Жўраев куйлашини эшитиб сафарни кечиктирдим. Чунки мен унинг ашаддий мухлисиман” — дейди ҳаяжонини яширмай Бенеден Пери.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар