АсосийJamiyat

​Тошкентда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда энг камида 4 киши ҳалок бўлди

'​Тошкентда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда энг камида 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

9 февраль куни Тошкентнинг Юнусобод туманида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида энг камида 4 киши ҳалок бўлди.

ИИВдаги манбаларнинг хабар беришича, ҳалокат соат 22.30 атрофида Янги Шаҳар ва Янги Юнусобод чорраҳасида (собиқ 5-шаҳар шифоҳонаси) содир бўлди.

ЙТҲ Spark ва Матиз тўқнашуви оқибатида юз берди. 10 февраль куни эрталаб олинган маълумотларга кўра, ЙТҲда Spark ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчилари: 20 ёшли қиз ва 22 ёшли йигит ҳалок бўлган. Яна бир 1994 йилда туғилган йўловчи оғир аҳволда касалхонага етказилган. Шунингдек воқеа жойида Матиз йўловчиларидан бири ҳалок бўлган.

Матиз ҳайдовчиси ва унинг Жиззаҳ вилоятида келган икки нафар 25 ёшли йўловчиси оғир аҳволда касалхонага етказилган.

Бошқа янгиликлар