Муқимий ва Бунёдкор шох кўчалари кесишмасида йўл ўтказмаси қурилиши муносабати билан 2017 йил 11 февралдан чорраҳа транспорт ҳаракати учун вақтинчалик ёпилади.
Тошкент шаҳар хокимлигидан хабар беришларича, ушбу кўчаларда транспорт ҳаракати 23 февралгача ёпиқ бўлади.
“Тирбандликни келтириб чиқармаслик мақсадида, Сизлардан қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишингизни сўраймиз. Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сураймиз”, дейилади хабарда.