Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилаётган ўқув-машғулотлар йиғинида иккинчи ўртоқлик учрашувини Арманистон чемпиони “Алашкерт” клубига қарши олиб борди.
Унда Самвел Бабаян шогирдлари 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўзбекистон терма жамоаси кеча, 10 февраль куни Россия чемпионати вакили “Амкар”га қарши баҳс юритиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўзбекистон МТЖ – “Алашкерт” (Арманистон) 0:2
Мазкур видео Sports.uz сайтидан олинди.






