“Эътироф-2016” тақдирлаш маросимида “Чет мамлакатлардаги энг яхши фильм актёри”
Номинацияси ғолиби деб топилган актёр Фарҳод Махмудов ўзининг айни пайтдаги кечинмалари ва ҳиссиётлари билан ўртоқлашди:
—Мен бундан 28 йил аввал Россияга ўқишга кетганман. Рустам Саъдиев “Барон”да суратга тушиш таклифи билан менга қўнғироқ қилди. Гўшакни қўйиб, анча пайтгача қотиб турдим. Шунда ўғлим мендан нима бўлганини сўради. Мен унга бу қўнғироқни 28 йил кутганимни айтдим. Бу мўжиза эди. Фильмимизни Шавкат Мирзиёев томоша қилганини эшитганимда ўзгача ғурурга тўлдим. Айтганча, у инсон ўша пайтда Ўзбекистон бош вазири эди. Ҳозир эса Ўзбекистон президенти. Ишончим комил, Бундай Президент билан Ўзбекистон маданияти келгусида янада ривожланади.