Европа Чемпионалар Лигаси турнириининг нимчорак финал илк ўйинида "ПСЖ" ўз майдонида "Барселона" футболчиларини қабул қилди. Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, парижликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда Анхель Ди Мария иккита гол уриб, дубль қайд этди. Дракслер ва Каванилар ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.
Умуман, ПСЖ рақибига имконият қолдирмади ва кейинги босқичга чиқиш учун жуда катта қадам ташлади. Жавоб ўйинида "Барса" орадаги тўртта гол фарқини йўққа чиқариши керак.
ПСЖ Франция – Барселона Испания 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 18 Ди Мария, 2:0 – 40 Дракслер, 3:0 – 55 Ди Мария, 4:0 – 71 Кавани.
ПСЖ – Трапп, Менье, Маркиньос, Кимпембе, Курзава, Верратти (Нкунку, 70), Рабьо, Матюиди, Ди Мария (Лукас Моура, 61), Кавани, Дракслер (Пасторе, 86).
Барселона – тер Стеген, Сержи Роберто, Пике, Умтити, Альба, Андре Гомеш (Рафинья, 58), Бускетс, Иньеста (Ракитич, 73), Месси, Суарес, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Рабьо (3), Андре Гомеш (33), Бускетс (62), Рафинья (74).






