my5
all

​Ходимларининг хоҳлаган жойда дам олиши учун 2000 доллар пул тўлайдиган компания

ДУНЁ 15.02.2017, 10:18
Теглар: Фото, Иш берувчи
3805
​Ходимларининг хоҳлаган жойда дам олиши учун 2000 доллар пул тўлайдиган компания

Аксарият корхоналарда ўзини ишга бағишлаган одамларни кўплаб учратиш мумкин. Улар “Мен ишдан қолсам, иш тўхтаб қолади”, деган фикрда иложи борича дам олиш кунларини ҳам ишхонада ўтказишади. Steel House маркетинг компаниясининг директори бўлган Марк Дуглас (Mark Douglas) ҳам айнан шундай муаммога дуч келди. У ходимларига истаган вақтларида меҳнат таътилига чиқишлари мумкинлигини айтганда, улар бошлиқларига нима деб жавоб қайтаришни билмай, елка қисишди.

Шунда Маркнинг хаёлига ходимларининг ўзлари истаган жойда дам олишлари учун маблағ ажратиш фикри келди. У ходими меҳнат таътилини кўнгилли ўтказиши учун 2000 доллар ажратишни, аммо бу пулларни унинг қўлига бермасдан фақат дам олиши учун сарфлашни мақсад қилди. Бошқача айтганда, ходим йилда бир марта компания ҳисобидан хоҳлаган жойга бориб дам олиши учун маблағ ажратиб, меҳнат таътилига чиқаётган одам уни дам олиш учун тўлиқ ёки бўлиб-бўлиб ишлатишини йўлга қўйди. Пулнинг сарфланиши юзасидан Марк қатъий қарорга келган, у ходимларига “Мен сизнинг меҳнат таътилида саёҳатга чиқиб, кўнгилли дам олишингизни истайман”, деб, пулни фақат дам олиш учун сарфлашни талаб қилади.


Мазкур ғоя тезда ўз самарасини кўрсатди. Сўнгги уч йил мобайнида унинг компаниясида меҳнат қилувчи 250 нафар ходимнинг атиги бештаси ишга боғлиқ бўлмаган сабаблар билан ишдан бўшаган. Бундай “бонусли” меҳнат таътилидан кейин ходимлар ишга хушкайфиятда, янги куч билан қайтиши ва самарали меҳнат қилиши маълум бўлди.

Марк Дуглас бошқа компаниялар ҳам унинг иш тажрибасидан фойдаланса, фойдадан холи бўлмаслигига ишонади. У мазкур ғоя кимгадир қўрқинчли туюлиши мумкинлигини, аслида эса бу пуллар билан компания қашшоқлашиб қолмаслигини таъкидлади.

“Ходимларга сиз уч ҳафта меҳнат таътилига чиқдингиз, дегандан кўра, сизнинг кўнгилли дам олишингиз учун 2000 доллар ажратилди, агар ундан фойдаланмасангиз куйиб кетиши мумкин, дейиш бошқа гап. Бу ходимларнинг дам олиши, соғлиги компания учун нақадар муҳим эканлигидан далолат беради” дейди Марк.

Шарҳлар

Сирдарёдан махсус репортаж: Халқ артистлари халқ хизматига келди… (Фото)

23.05.2020, 12:43

Бугун кўнгилларни обод қиламан деган ҳар кимнинг йўли Сирдарё вилоятига туташиши аниқ. Техноген офат чин маънода бутун миллатни оёққа турғизди, бир тан-у бир жон бўлишга...
Президент Сардобада: 1480 хонадондан иборат 37 та уйнинг пойдеворига тамал тоши қўйилди (фото ва видео)

15.05.2020, 14:27

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Сирдарё вилоятига келди.Маълумки, жорий йил 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги...
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийлари сирдарёликларга ёрдам беришни бошлади (Фото)

05.05.2020, 12:22

3 май куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округдан 300 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳамда 20 га яқин ҳарбий ва махсус техника Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида содир...
Қашқадарёда фотоқопқонга тушган қор қоплонининг суратлари эълон қилинди

29.04.2020, 12:46

Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонасига  ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплонининг ноёб кадрлари тушиб қолди.Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+36° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81