Темирйўлда ишловчи келин-куёвлар никоҳларини расман қайд этган бўлишса-да, иш билан банд бўлганликлари туфайли тўй қилишга вақтлари бўлмай, олти ой вақт ўтиб кетди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.
14 февраль куни Хитойнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган Цзянси вилоятида темирйўл компаниясида ишловчи ходимларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Чжэн Хуан ва Чэнь Дэнлар никоҳ қайд этилгани ҳақидаги гувоҳномани август ойида қўлга олган бўлишса-да, иш билан банд бўлганликлари туфайли тўйни қолдиришга мажбур бўлишган эди.
Ҳамкасбларининг табригидан кейин бахтиёр жуфтлик фотоссесияни вагонлар ва рельслар олдида ўтказишди. Ёшлар журналистларга берган интервьюсида бу жойлар уларнинг ҳаётида муҳим ўрин тутишини маълум қилишди. Куннинг иккинчи ярмида эса улар яна ўз хизматларини давом эттириш учун иш жойларига қайтишди.



