41

​Олмалиқда “iPhone” ва “Самсунг” тутиб юрган 2-синф боласига талончилар ҳужум қилди

ЖАМИЯТ 17.02.2017, 10:25
Теги: SAMSUNG, iPhone, Жиноят, Телефон
4530
​Олмалиқда “iPhone” ва “Самсунг” тутиб юрган 2-синф боласига талончилар ҳужум қилди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлимига 1970 йилда туғилган фуқаро мурожаат қилиб, уч номаълум шахс Ойдин даҳаси ҳудудида ўғли - Академик лицейнинг 2-синф ўқувчисини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг қўлидан “iPhone” ва “Самсунг” мобил телефонларини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни шу шаҳарда яшовчи икки нафар 1998 йилда туғилган ва бир нафар 1996 йилда туғилган шахслар содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят содир этганлар қилмишига яраша қонун олдида жавоб бериши аниқ, бироқ ота-оналар фарзандларига қиммат (бир эмас иккита) телефонлар олиб бермаганида балки жиноят содир бўлмасмиди. Ўғлининг ҳам халовати бузилмасди.Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

Комментарии

Самарқандда фирибгарлик қилган шаҳрисабзлик аёл қўлга олинди

22.06.2018, 14:56

Самарқанд вилоятида хонадонларга кириб, фирибгарлик билан шуғулланиб юрган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар...
Андижонда йўловчи ҳайдовчига пичоқ урди

22.06.2018, 14:13

Андижон шаҳрида машинада кетаётган йўловчи ҳайдовчи билан жанжаллашиб, унга пичоқ урди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар...
Жиззахда катта маблағ билан валютафурушлар гуруҳи қўлга олинди (видео)

21.06.2018, 11:24

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари ва вилоят ИИБ ходимлари билан биргаликда фуқаролар Шониёзова ва Раҳмоноваларнинг аризасига...
ТОШКЕНТ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИДАГИ ПИЧОҚЛАШИШ ОҚИБАТИДА ЎҚУВЧИ ҲАЛОК БЎЛДИ

06.10.2017, 17:44

Тошкент Юридик коллежи ўқувчисининг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилади:2017 йилнинг 6 октябрь куни соат 10:05да, Учтепа туманида жойлашган Тошкент юридик коллежи...