Актриса Гулчеҳра ва Шароф Шараповлар яна бир муҳим ҳодисани нишонлаш арафасида эканликлари ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Яъни бугун, 17 февраль куни улар фарзандларининг Суннат тўйини нишонлашмоқда.
Мазкур тадбир олдидан улар фотосессия уюштиришди. Бу Амирнинг интернетга юзи очиқ ҳолда жойланган илк сурати. Муҳиддин Али томонидан суратга олинган мазкур фотосурат унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойланди.
Эслатиб ўтамиз, тантана сабабчиси Амирнинг Суннат тўйи пойтахтимизнинг Яккасарой ресторанида бўлиб ўтади.