Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Хайрулла Нуритдинов МТРК раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 17.02.2017, 13:29

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телерадиоканали собиқ директори, таниқли журналист Хайрулла Нуритдинов МТРК раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси сайти хабар бермоқда.

Хайрулла Нуритдинов 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1996 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. 1999 йилда “Жасорат” медали, 2005 йилда эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” давлат мукофотлари билан тақдирланган. 2006-2017 йиллар давомида Ўзбекистон МТРКнинг “Ёшлар” телерадиоканали акциядорлик жамияти директори бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, 2017 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига янги раҳбар тайинланган эди. Президент қарорига биноан Хуршид Мирзоҳидов телевидениенинг янги раиси сифатида иш бошлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА