АсосийShou-biznes

​Зарина Низомиддинова: “Ўғлимнинг отаси билан гаплашмаймиз”

'​Зарина Низомиддинова: “Ўғлимнинг отаси билан гаплашмаймиз”'ning rasmi

Актриса Зарина Низомиддинова журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда Facebook орқали жонли суҳбатда мухлисларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

Хусусан, Зарина эрта турмуш қурганидан афсусланмаслигини айтади:

—Ёшлик пайти одам ўйламасдан қарор қабул қилар экан. Нимагадир, мен ёш турмуш қруишга қарор қилдим. Лекин бундан афсусланмайман. Яхши томони, жудаям ёш она бўлдим. 19 ёшда фарзанд кўрдим. Ҳозир мана 8 ёшли ўғлим бор. Мактабнинг 3-синфида ўқийди. Хатоларимдан афсусланмайман.

“Биринчи турмуш ўртоғим мени ‘Ромео ва Жульетта’ фильмидаги образимни кўриб ёқтириб қолган. Ўғлим отаси ҳақида умуман сўрамайди. Чунки, уни деярли кўрмаган. Отаси ҳам ҳеч қачон қўнғироқ қилиб, ўғлининг ҳолидан хабар олмайди. Сабабини билмайман. Биз ўғлимнинг отаси билан гаплашмаймиз. Ажрашганимиздан бери. У оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Лекин бирга яшаб кетишга менинг кўзим етмаган. Бўлмайдиган нарсани бўлмагани яхши”,—дейди Зарина собиқ турмуш ўртоғи ҳақидаги саволларга жавоб берар экан.

Бошқа янгиликлар