Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов янги фильм суратга олаётгани ҳақида хабар берган эдик. “Асал ойи” деб номланган мазкур фильмда бош ролларни Шаҳзода Муҳаммедова ва Азамат Аҳроров ижро этмоқда.
Фильмнинг суратга олиш ишлари бошлаб юборилди. Дастлабки саҳналар Мисрнинг Шарм аш-Шайх курорт шаҳрида суратга туширилмоқда. Мазкур жараён акс этган суратлар фильм ижодкорлари, хусусан режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ўрин олган.
Мана шундай суратлардан бирини изоҳлар экан режиссёр “Асал ойи” фильмида актриса Шаҳзода Муҳаммедова уч кишининг ишини уддалаётганини алоҳида эътироф этди. Маълум бўлишича, актриса “Асал ойи” фильмида бош қаҳрамон ролини ижро этишдан ташқари либослар бўйича дизайнер ҳамда гримм устаси сифатида ишламоқда.
“Асал ойи”да асосий роллардан бирини актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров ижро этмоқда.