13

​Севара Солиева Ўзбек давлат драма театридан ишдан кетиши сабаблари ҳақида гапирди

ШОУ-БИЗНЕС 21.02.2017, 10:38
Теглар: Актриса
10117
​Севара Солиева Ўзбек давлат драма театридан ишдан кетиши сабаблари ҳақида гапирди

Актриса Севара Солиева “Даракчи” газетасининг “10 қалтис савол” лойиҳасида иштирок этди.

1. Севара, режиссёр Эргаш Мўминовнинг “Зурриёт” сериалидаги қаҳрамонингиз Ноилага қилинган туҳматга ҳаётда дуч келсангиз...

— Аввало ундай ҳолатга тушишдан Худо асрасин! Ноиладан фарқли ўлароқ очиқчасига курашардим, бу аниқ. Қаҳрамоним жуда оғир-босиқ, ишонувчан, мен эса бутунлай аксиман.

2. Тош босадиган бу сериалдан кейин иштирокингиздаги “Уринг, жоним, уринг!” фильмини томоша қила оласизми? Оилавий фильмингиз бўлгани боис балки танқидий назар билан қаролмассиз?

— Томошабинларга ҳам тушунмайман. Нима, фақат жиддий мавзудаги фильмлар суратга олиш керакми? “Уринг жоним, уринг”да пул учун одамларнинг ҳар ишга тайёрлиги кўрсатиб берилган, фақат комедия орқали. Танқидий фикр­ларга беэътиборман, чунки бу кинокартинага анча одамнинг меҳнати сингган. Очиғи, ҳаммага бирдек ёқиб бўлмайди.

3. Турмуш ўртоғингиз билан бир фильмда суратга тушдингиз. Севара Солиеванинг актёрлик маҳорати кучлими ё Маъмур Султоновнинг?

— Бошқа актёрни айтганин­гиз­да ҳам фикр билдиролмасдим. Аслида­ ҳам актёр ҳам­кас­би­нинг маҳорати ҳақида гапириши нотўғри. Бу ҳаёт — чархпалак. Бугун маҳоратли бўлган актёр, эртага “ўтмас пичоқ” бўлиб қолиши ҳеч гапмас.

4. Кинода сиз учун идеал “турмуш ўртоқ” бу — Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Асқар Ҳикматов ёки ҳаётдаги турмуш ўртоғингиз Маъмур Султонов?

— Биттасини танлолмайман. “Пойма-пой” фильмида Адиз Ражабов билан ишлаш насиб қилган. Илк ролим бўлгани боис ҳам кўнглимга қараб, қўллаб-қувватлаган. Алишер Узоқовнинг суратга олиш майдончасидаги импровизация­сига қойил қоламан, дунёқараши кенг актёр. Алишер ака мен учун ҳақиқий устоз. Асқар Ҳикматов билан биргаликда комедияда ишлаш ёқади. Маъмур ака турмуш ўртоғим бўлгани учун “ташқи кўринишим яхшими?” деб бемалол, уялмай фикрлаша оламан (кулади).

5. Севара Солиеванинг актриса сифатидаги бешта камчилигини санаб беринг ё кам айтдимми?

— (Кулади) Кам-кўплигини билмадим. Суратга олиш майдончасидаги уятчанлигим панд беради. Ўзимга бўлган ишончим етишмайди. Режиссёрлар танбеҳ бериб, қўпол муомала қилса, роль ижро этолмайман. Мени яхши гапириб ишлатиш керак (кулади). Актёр барибир театрда ишлаб, “чархланиши” керак, фарзандим билан овора бўлиб, маҳоратимдан қониқмайдиган бўлиб қолганман.

6. Ўзбек Давлат драма театрида ишлагандингиз. Театрнинг талабларига бардошингиз етмадими?

— Тўғри, бир йил ишладим. Ўзбек Миллий академик драма театрида актёр кўплиги боис Ўзбек Давлат драма театрига боргандим. Театрнинг шароити талабга жавоб бермайди, қишда жуда совуқ. Қайнонам ва онам билан спектакль кўр­га­ни борганимизда ҳам “Музлаб қолдик, бу ерда қандай ишлайсиз?” дейишганди.

7. Кинодан бошқа даромадингиз бўлмагани учун роль танламай исталган фильмда суратга тушаверасизми? Машҳур актёрлардан бири “Пуллар сарфланади, давр ўтади, лекин экранда “доғ” қолади”, деганди.

— Ҳақ гап! Сўнгги вақтларда “юк”и йўқ фильм­ларни рад этадиган бўлдим. Фақат пулни эмас, обрўни ҳам ўйлаш керак экан.

8. Ўйлаган фикрингизни қандай даврада эканингизга қарамай гапираверадиган одатингиз бор. Бу сизга панд бермайдими?

— Йўқ. Турмуш ўртоғим ҳам “Ростини айтиб қўяверасан”, деб танбеҳ берадилар. Вазиятни беркитгандан, борини айтганимни кўпроқ тўғри қабул қилишади, назаримда.

9. Қайнонангизнинг фикрича қандай келин, она ва актрисасиз?

— Қайнонам озодаликни яхши кўришимни мақтайдилар. Лекин овқат пиширишим муаммо (кулади). Сабрсизман, болани вояга етказиш қийинлигини она бўлиб билдим. Бу камчиликларимни қайнонам ҳам биладилар, назаримда. Актриса сифатида ҳурмат қиладилар, ҳамма шароитни яратиб беришган. Ўзимни тарбиялашга ҳаракат қиляпман. Алоҳида уйда яшаганимиз учун камчиликларим “парда” ортида қолади.


Махсус савол! Равшан

Ҳакимов, тележурналист:

10. Ҳамма ўзини тўйда бошловчиликда синаб кўргани учун сиз ҳам бу ишга қўл урдингизми? Ишонаманки, бу йўналишда ўзингиздан қониқмадингиз. Актрисанинг бошловчилик қилиши қанчалик тўғри? Нега бошловчилар актёрликка интилмаслигини биласизми?

— Янги қиррамни очиш ва даромад учун бу ишга қўл ургандим. Сиз билан тўйга чиққанимда, очиғи, одамлар олдида ҳаяжонлангандим. Бошловчиликни давом эттириб, бу “комплекс”имни енгмоқчиман. Одамларнинг олдида уялиб қолмай, деб асабингизга тегса-да, тинмай савол бериб, ўша куни сизни безор қилгандим. Лекин, фақат сизни эмас, бошқа бошловчиларнинг ҳам асабини “эговлаганман” (кулади). Актёрларнинг юзи таниқли бўлгани учун бизни бошловчиликка чақиришади. Бошловчилар ишни кинодан бошламагани учун фақат битта ишни қилади. Демак, бу борада омадлимиз.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди.

Шарҳлар

Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

20.11.2019, 14:21

“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​АКТРИСА АСАЛ ШОДИЕВА ТАДБИРКОРЛИККА ҚЎЛ УРДИ (ФОТО, ВИДЕО)

21.09.2017, 15:12

Асал Шодиеванинг Инстаграмдаги ижтимоий тармоғида ўзига хос дизайндаги либослар тўплами акс этган суратлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, мазкур либослар актрисанинг ғояси билан яратилган бўлиб, Miel...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° плотный туман
Валюта курси