Ота-она бўлганига кўп бўлмаган бошловчилар Ойхон Ифорзода ва Шоҳ Алимович кеча тўйларининг 1 йиллиги санасини нишонлашди.
Ойхон Ифорзода “Инстаграм”даги кузатувчилари билан кеча бўлиб ўтган ажойиб воқеа билан бўлишди:
“Сизлар билан ажойиб янгиликни бўлишмоқчиман! Эрталабдан мен бироз ҳафа эдим, сабаби доимо эътиборлилиги билан ажралиб турган турмуш ўртоғим тўйимиз санасини унутгандай эди гўё. Эрталаб туриб, совға қилиш у ёқда турсин ҳатто бир оғиз ҳам табриклашни лозим топмаган турмуш ўртоғимдан жуда ҳафа бўлдим. Ундан кечга режалари ҳақида сўрасам, у жавоб ҳам бергиси келмади. Бундан ҳатто йиғлаб ҳам олдим, наҳотки, тўйимизнинг илк санасини унутган бўлса... Кейин билишимча, бунинг ҳаммасига мана шу совға сабаб бўлган, мен уни жуда орзу қилгандим. Севгилим, ҳаммаси учун раҳмат!”
Дарвоқе, яқинда Шоҳ Алимович ҳамда Ойхон фарзанди Амиршохнинг чилласи чиққанини нишонлашганди.