Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда яна ҳарорат совий бошлайди.
Бироз илиқ фурсатдан сўнг мамлакатимизга Россиянинг Поволожья ҳудудидан яна нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади.
Қишнинг сўнгги куни ҳали илиқ бўлади. 1 мартдан эътиборан ҳарорат пасая бошлайди. Шу куни Ўзбекистонда ёмғир, 2 мартдан эса қор ёғиши кутилмоқда. 3 мартдан ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кундузи +3...+8 ˚C тушади, тунда минус 3˚C пасаяди.