АсосийJamiyat

​Миробод туманида юз берган ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди

'​Миробод туманида юз берган ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Миробод туманида содир бўлган ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Тошкент шаҳар ЁХББ томонидан хабар беришларича, ёнғин 27 дан 28 февралга ўтар кечаси Ёрқин кўчасидаги уйлардан бирида содир бўлган. Майдон 50 кв.м. бўлган уйнинг томи, хоналари ва жиҳозлари ёнган.

Ёнғин ўчираётганда уйнинг эгалари 1963 йилда туғилган эр ва 1969 йилда туғилган аёлнинг жасади топилди. Дастлабки хулосаларга кўра, уларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида юз берган. Ҳодиса оловдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлик сабаб бўлган.

Айни дамда тергов олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар