Испания чемпионати 25-турида “Реал” ўз майдонида “Лас-Пальмас” футболчиларини қабул қилди. Голларга бой кечган ўйинда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Ўйиннинг Гарет Бэйл майдонни тарк этиб, мадридликларни қийин аҳволда қолдирди. “Лас-Пальмас” 59-дақиқага келиб 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо 86 ва 89 дақиқаларда Роналду гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқарди.
“Реал” айни вақтда 56 очко билан 2-ўринга тушиб кетди. Бироқ Зидан шогирдларида битта захира ўйини бор.
Реал Мадрид – Лас-Пальмас 3:3 (1:1, 2:2)
Голлар: 1:0 – 8 Иско, 1:1 – 10 Домингес, 1:2 – 56, пенальти Виера, 1:3 – 59 Боатенг, 2:3 – 86, пенальти Роналду, 3:3 – 89 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Начо, Рамос, Марсело, Иско (Васкес, 65), Кроос, Ковачич (Бензема, 71), Бэйл, Мората (Хамес, 71), Роналду.
Лас-Пальмас – Варас, Симон, Лемос, Бигас (Артилес, 27), Кастельяно, Меса, Домингес, Гомес, Виера (Халилович, 75), Хесе, Боатенг (Гарсия, 69).
Огоҳлантиришлар: Симон (44), Бэйл (47), Боатенг (53), Рамос (55), Мората (70), Роналду (81), Халилович (90).
Четлатиш: Бэйл (47).