АсосийShou-biznes

​Жаҳонгир Аҳмедов: “Азамат Аҳроров ва Шаҳзода Муҳаммедоваларнинг ўзаро муносабатлари туфайли улар билан ишлашга қийналяпман”

'​Жаҳонгир Аҳмедов: “Азамат Аҳроров ва Шаҳзода Муҳаммедоваларнинг ўзаро муносабатлари туфайли улар билан ишлашга қийналяпман”'ning rasmi

з томошабинига эга режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов “Асал ойи” номли галдаги комедияга қўл урди. Комедияда бош ролларни Азамат Аҳроров ва Шаҳзода Муҳамедова ижро этмоқда. Режиссёрнинг “Даракчи” газетасига маълумот беришича, у бош рол ижрочилари Шаҳзода ва Азаматнинг ўзаро муносабатлари яхши эмаслиги туфайли суратга олиш жараёнларида қийналмоқда.

— Бош ролларга айнан Шаҳзода Муҳамедова ва Азамат Аҳроровни танлашингизга сабаб — икковининг муносабати айни дамда мухлислар эътиборида бўлгани учунми?

— Икковининг муносабати яхши эмаслигини Мисрга етиб келганимиздагина пайқадим. Ролга эътирозсиз рози бўлишган эди-да. Лекин бир-бирига кўнгил қўйган ошиқлар ролини ижро этишлари жуда мушкул бўляпти, очиғи, қийналяпман. Назаримда, шахсий муносабатларни ишга аралаштирмаслик керак.

Фильм ҳақида: Мазкур кинокартинанинг номидан келиб чиқиб, “Асал ойи” одатдаги комедиялардан бири-да”, дея хулоса чиқаришга шошилманг. Фильмда миллий қадриятларга қатъий риоя қиладиган хонадонда улғайган қиз ва ўта замонавий йигитнинг тақдири, улар орасидаги тафовут хусусида сўз боради.

“Ёшлар орасида юзага келган “Замонавийлик ва миллийлик қандай бўлиши керак?” деган савол эътиборимни тортди. Фильмда мазкур тафовут аслида қандай ечим топиши, ота-она ва фарзандлар орасидаги муаммолар, чет элларда хору зор бўлиб юрганлар ва ўткинчи ҳисга алданиб яқинларидан кечаётган баъзи тақдирлар ҳам кўрсатилган”, дейди режиссёр.

Биласизми?

● Фильмда бош ролларни Шаҳзода Муҳамедова, Азамат Аҳроров ижро этган. Қолаверса, кинокартинада Раъно Ярашева, Саида Раметова, Матёқуб Матчонов, Мурод Ражабов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Дилшод Мирзамуратовни ҳам кўришингиз мумкин.

Ўзига хос далиллар:

● Сценарий 2 ой ёзилган.

● Киносинов 1 ой давом этган. 1100 та талабгорлар орасидан санъатга алоқаси бўлмаса-да, истеъдодли 4 та йигит-қиз танлаб олинган.

● Тайёргарлик жараёни 3 ой давом этган. Суратга олиш ишлари 18 февралдан Мисрнинг Шарм-аш-Шейх шаҳридан бошланган.

● Суратга олинадиган объектлар 21 та.

● Cуратга олиш ишлари 10 кун Миср, 4 кун Туркия, 15 кун Тошкентда ўтади.

● Бош қаҳрамон 2 та.

● Персонаж 34 та.

● Жами ижодий гуруҳ аъзолари сони 67 та.

● Премьера май ойининг ўрталарида.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

тайёрлади

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар