Шоҳруҳ репэр рафиқаси Злата билан танишиш тарихи, унинг асл ўзбек оиласига қандай кўникиб кетгани, фарзандлари туғилгани унга қандай таъсир кўрсатгани ҳақида “Sayyod.com”га берган интервьюсида сўзлаб берди.
“Рафиқам билан кафеда танишганмиз. Инсон бир кишини севиб қолса, унинг миллати ҳам аҳамиятга эга эмас. Мен рафиқамга севиб уйланганман. Злата менинг мухлисим бўлмаган. У бошқа йўналишдаги қўшиқларни тинглайди.
Бизнинг оиламиз соф ўзбекча оила. Злата урф-одатларимизга, анъаналаримизга ўрганиб кетган. Биз уни ‘ўзбек’ қилиб қўйганмиз.
Вақт ўтгани ва ёши улғайгани сари инсон ўзгаради. Фарзандларимнинг туғилиши мени ўзгартирди, деб айта оламан”.
Шоҳруҳ рэпер 24-25 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган янги концертида 45 та қўшиқ ижро этади. Концерт дастурида қўшиқлар жонли ижро этилади.
Маълумот учун, Шоҳруҳ рэпер 2016 йилнинг 12 май куни Злата исмли қиз билан турмуш қурди. Уларнинг бир ўғил ва бир қиз фарзандлари бор.