АсосийSport

Ла Лига. “Реал” иродали тарзда “Бетис”ни енгди ва пешқадамликни сақлаб қолди

'Ла Лига. “Реал” иродали тарзда “Бетис”ни енгди ва пешқадамликни сақлаб қолди'ning rasmi

Испания чемпионати 27-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида “Бетис” футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли ва муросасиз ўйинда Криштиану Роналду ва Серхио Рамоснинг голлари Мадрид клубига ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Реал" (62) биринчи ўринга кўтарилиб олишга эришди ва энг яқин таъқибчиси "Барселона"дан (60) икки очко ўзиб кетди. Шунингдек, мадридликлар ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.

Реал Мадрид – Бетис 2:1

Голлар: 0:1 – 25, автогол Навас, 1:1 – 41 Роналду, 2:1 – 81 Рамос.

Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Кроос, Иско (Асенсио, 79), Хамес (Васкес, 69), Роналду, Мората (Бензема, 71).

Бетис – Адан, Пеццелья, Тошка, Дурмиси, Манди (Рафа Наварро, 84), Пардо, Брашанац (Алегрия, 86), Себальос, Пиччини, Санабрия, Рубен Кастро (Петрос, 64).

Огоҳлантиришлар: Пиччини (30), Марсело (87).

Четлатиш: Пиччини (78).


Бошқа янгиликлар