Ўтган бир ҳафта давомида 30 дан ортиқ жиноят фош этилгани ва қидирувда бўлган 45 нафар шахс ушлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида профилактика куни муносабати билан ўтказилган брифингда хабар берилди.
Фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртлик ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 7 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси тартибида жиноят ишлари қўзғатилди.
Фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 19 нафар шахс қўлга олинди.
Жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 367 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.