Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинида “Монако” ўз майдонида “Манчестер Сити” футболчиларини қабул қилди.
Илк учрашувда “шаҳарликлар” 5:3 ҳисобида зафар қучганди ва кўпчилик Гвардиола жамоасини кейинги босқичда кўришга умид қилганди. Бироқ фрацузлар кутилмаганда 3:1 ҳисобида зафар қучиб, чорак финалга йўл олди.
Шу тариқа, Хосеп Гвардиола бошқараётган жамоа Европа чемпионлар лигасида битта учрашувда бешта гол уриб, кейинги босқичга чиқолмаган биринчи жамоа бўлди
Монако (Монако) – Манчестер Сити (Англия) 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 8 Мбаппе, 2:0 – 29 Фабиньо, 2:1 – 71 Сане, 3:1 – 77 Бакайоко.
Монако – Субашич, Сидибе, Раджи (Туре, 70), Жемерсон, Менди, Бернарду Силва, Фабиньо, Бакайоко, Лемар, Жермен (Дирар, 90), Мбаппе (Моутинью, 81).
Манчестер Сити – Кабальеро, Санья, Стоунз, Коларов, Клиши (Ихеаначо, 84), Фернандиньо, Стерлинг, де Брюйне, Сильва, Сане, Агуэро.
Огоҳлантириш: Санья (11), де Брюйне (58), Бакайоко (59), Стерлинг (74), Жермен (89), Лемар (90).
Дастлабки учрашув: 3:5.