Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.
Қарор Академик лицейларда ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, академик лицейларда умумтаълим мактабларининг энг қобилиятли битирувчиларини жамлаш, умумтаълим мактаблари битирувчиларининг танланган касблар ва мутахассисликларни эгаллаб олишга бўлган эҳтиёжини қондириш учун шарт-шароитларни янада кенгайтириш мақсадида қабул қилинди, дея хабар беради ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг республикада фаолият кўрсатаётган академик лицейлар сонини оптималлаштиришни, академик лицейларда ўқув жараёни сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари амалга оширилишини назарда тутувчи таклифларни қабул қилди.
Жумладан Қарорга кўра моддий-техник ва ўқув-педагогик базаси нисбатан паст даражали тўртта академик лицейни тугатилиб, тугатилаётган академик лицейларнинг 1-босқичларига ўқувчиларни қабул қилиш 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб тўхтатилади, фаолияти кўрсаткичлари энг паст бўлган 54 та академик лицейни босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантирилади.
Касб-ҳунар коллежларига айлантирилаётган академик лицейларнинг 2- ва 3-босқичлари ўқувчилари контингентини касб-ҳунар коллежларига айлантирилаётган академик лицейларнинг биноларида амалдаги ўқув дастурлари ва ўқитиш шартлари бўйича белгиланган тартибда ўқитишни тугаллайди.
Қуйидагилар академик лицейларнинг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
умумтаълим мактабларининг энг истеъдодли ўқувчиларини танлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини янада ривожлантириш ва ўқишни олий таълим муассасаларида давом эттиришга мақсадли чуқур тайёрлаш;
ўқувчиларнинг ижодий салоҳияти намоён бўлиши ва фаоллашишига кўмаклашувчи, индивидуал истеъдодларни ва ҳар бир ўқувчининг қобилиятлари ҳамда хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда билимларни эгаллаб олиш жараёнида мустақил фаолият кўникмаларини шакллантирувчи ва ривожлантирувчи таълим муҳитини яратиш;
илғор маҳаллий ва хорижий таълим муассасаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш ва унинг мазмунини доимий равишда янгилаб бориш.
Касб-ҳунар коллежларига айлантирилаётган академик лицейларнинг 2- ва 3-босқичлари ўқувчилари таълим якунлангач яқинда жойлашган таълим йўналиши ўхшаш бўлган академик лицейларда якуний давлат аттестациясини топширадилар ва давлат намунасидаги академик лицей битирувчиси дипломини оладилар. Академик лицейларда ўқув гуруҳлари таркиби 26 нафар ўқувчидан ортиқ бўлмаган тарзда шакллантирилади.
Чуқурлаштирилиб ўрганиладиган фанлар (таълим йўналишлари) бўйича академик лицейларда амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари гуруҳларни икки кичик гуруҳга бўлиш йўли билан ташкил этиладиган кичик гуруҳларда ўтказилади. Академик лицейларда ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш олий маълумотли ва камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган шахслар орасидан танлов асосида амалга оширилади.
Академик лицейлар директорларининг бўш лавозимларини эгаллашга танловда иштирок этиш учун номзодлар бўйича таклифлар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг бошқарув органлари раҳбар кадрларини танлаш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссиясига академик лицейлар бириктирилган олий таълим муассасалари ректорлари томонидан киритилади.
Академик лицейларнинг битирувчиларига рўйхат бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар берилади.