Анча пайтдан бери камнамо бўлиб қолган хонанда Азиза Ниёзметова журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда шахсий ҳаётига оид айрим маълумотларни сўзлаб берди. Хусусан, хонанда ҳаётда ҳар бир инсон ўз бахтини ўз қўллари билан яратиши ҳақида шундай дейди:
—Ҳаётда ҳар кимнинг бахти ўз қўлида. Бахтни ҳар ким ўз қўли билан яратади. Ҳаётда қоқиласиз, йиқиласиз, йиқилиб турганингизда ердан тупроқ олиб, душманингизни кўзига сочсангиз, ўшанда сиз ҳаётда нон ея оласиз. Яшаш учун курашиш керак.
“Ҳозирда мен бировнинг севимли келиниман. Набиралари бор. Чиройли турмуш ўртоғим бор. Мен жудаям бахтли аёлман”,—дейди Азиза Ниёзметова.
“Душманларингизнинг сизга етказган энг катта зарари нимада?” деган саволга Азиза Ниёзметова қуйидагича жавоб беради:
—Душманларимнинг менга етказган энг катта зарари бу уларнинг менинг ҳаётимни бузгани. Мен хоразмликлар бунақа бўлади, деб ҳеч кутмагандим. Турмуш ўртоғим устозимнинг қизи билан юриб кетади, деб ўйламагандим. Турмуш ўртоғимни хиёнати учун кечирмаганман. Бу воқега ўша ерни ўзидаёқ нуқта қўйганман.