Англия чемпионати 29-турида “Манчестер Юнайтед” жамоаси сафарда “Мидлсбро” меҳмони бўлди.
Голларга бой кечган ўйинда манкунианлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Маруан Феллайни ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Жесси Лингард ҳисобни оширди.
77-дақиқада Жестед ҳисобни қисқартирди. Аммо Валенсия ўйин якунида гол уриб, “МЮ”нинг ғалабасига ҳисса қўшди.
Мидлсбро – Манчестер Юнайтед - 1:3
Голлар: Жестед 77 — Феллаини 30, Лингард 62, Валенсия 90+3.
Мидлсбро: Вальдес, Эспиноса, Фабио, Барраган, Гибсон, Лидбиттер (Жестед, 67), Клейтон, Даунинг, де Рон, Рамирес (Траоре, 68), Негредо.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Жонс, Смоллинг, Байи, Валенсия, Кэррик, Янг, Мата (Рохо 69), Феллайни, Лингард (Марсьяль, 80), Рэшфорд (Дармиан, 90+5).
Огоҳлантиришлар: Жонс (25), Клейтон (33).






