Хонанда Лола Тошкент шаҳридаги чорраҳарга ўрнатилган камералар ишга тушгани уни ҳам интизомли бўлишга ундаганини маълум қилди.
“Хайрли тонг! Ишга кетяпман. Йўллардаги камералар ҳатто мени ҳам тартибга солмоқда. Мен энди рулда эмасман!”,—деб ёзди Лола ўзининг Instagram`даги саҳифасида.
Лоланинг бу қарори уни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб борувчи мухлислари ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Улар Лоладан мазкур фикрга келиши сабабларини сўради.
Уларга хонанда қуйидагича жавоб берди:
“Мен бошқа автомомобиль бошқармаяпман. Ҳаётим учун масъулиятни ишончли қўлларга топширдим”.
Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага ўрнатилган камералар 2017 йилнинг 15 мартидан бошлаб ҳайдовчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликларни қайд эта бошлади.