Актриса Наргиза Салмонова журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда ноодатий севги изҳори йўллаган мухлислари ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, ана шундай севги изҳорларидан бири уни бироз тушкун аҳволга солиб қўйганини маълум қилди.
“Унинг ёзишича, жудаям ашаддий мухлисим эмиш ва сизни деб оилам билан ажрашдим. ‘Севгини чиқарганга минг лаънат, деб ёзди’,мухлисларимдан бири.
Мен ижтимоий тармоқлар орқали ёзилган бу севги изҳоридан бироз тушкунликка тушдим. Интернетда ҳамма нарса бўлиши мумкин, балки бу ёлғондир. Шундай бўлса-да, бу ҳолат менга қаттиқ таъсир кўрсатди, дейди Наргиза Салмонова”.