АсосийDunyo

​19 ёшли қиз чангютгич ёрдамида лабини катталаштиришга уринди

'​19 ёшли қиз чангютгич ёрдамида лабини катталаштиришга уринди'ning rasmi

Ёшгина қизлар ўз тасаввурларидаги гўзалликка эришиш учун нималар қилмайди, дейсиз. Гўзаллик ортидан қувган қизларнинг аксарияти ҳатто саломатликларини ҳам хавф остига қўяди. Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳрида яшовчи 19 ёшли қиз ҳам лабларини чангютгич ёрдамида катталаштирмоқчи бўлиб, шифохонага тушишига бир бахя қолди.

Ростовлик қиз чангютгич трубасини лабларига бир дақиқа қўйиб турди. Кучли оғриқни сезганидагина у техникани электрдан узди. Натижа қиз кутгандек бўлмади. Лаблари шишиб кетганини кўрагн қиз тез ёрдам чақирди. Шифокорлар қизни шифохонага олиб кетмоқчи бўлди, бироқ у бундан бош тортди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар