АҚШнинг Лос-Анжелес штатида яшовчи 30 ёшли Сидней Смит жирафаларга алоҳида меҳр қўйган. Шунинг учун Сидней ташқи кўриниши билан жирафаларга ўхшаш учун барча имкониятини ишга солмоқда, деб ёзади “Cosmopolitan” нашри.
У жирафага ўхшаш учун 5 йилдан бери бўйнини узайтириш билан банд. Бунинг учун Сидней падаунг халқи қўллаб келган усул яъни мис халқалар ёрдамидан фойдаланмоқда.
Ҳозирда Сиднейнинг бўйнига 15 та мис халқа тақилган. Мазкур тақинчоқ қизга бир қанча ноқулайликлар туғдирса ҳам Сидней эришган натижалари билан чекланмоқчи эмас.
Сидней жирафага кўпроқ ўхшаш учун мазкур жониворни эслатувчи кийим кийиб юради.