АсосийShou-biznes

​Раъно Ярашева ҳамкасбларидан бири уни “ўлди”га чиқаргани ҳақида сўзлаб берди

'​Раъно Ярашева ҳамкасбларидан бири уни “ўлди”га чиқаргани ҳақида сўзлаб берди'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ва унинг қизи, хонанда ҳамда актриса Мадина Мумтоз журналист Жасур Ҳамроев билан Facebook live орқали мулоқот қилди.

Мулоқот жараёнида Раъно Ярашева душманлари ҳақида гапирар экан, ҳамкасбларидан бири уни “ўлди”га чиқаргани ҳақида сўзлаб берди.

“1998 йил. Мен ўша йили ‘Нодирабегим’ видеофильмда Нодирабегим ролини ижро этганман. Ўша ролни яна бир инсон ўйнамоқчи бўлган экан. Мени бундан хабарим йўқ эди. У актриса бизнинг театримиздан эмас, умуман санъат соҳасидан. Ўшанда Мадина 8 ёшда эди. Уйга қўнғироқ бўлган. Гўшакни Мадина кўтарган. Аввалига ундан ҳол-аҳвол сўрашган, кейин ‘Ойинг йўлда авария бўлиб, ўлди’, дейишган”—дейди Раъно Ярашева.


“Эшитганларимдан шок ҳолатига тушдим. Лекин ўзимни йўқотмай, холамга телефон қилдим. Холам етиб келгунича, роса йиғлаганман”,—деб онасининг сўзлари давом эттиради Мадина.

“Кечки пайт уйимга етиб келсам, қўни-қўшнилар йиғилган, сингилларим келган. Самарқандга ҳам мени ўлганим ҳақида хабар беришган. Қўшниларим ‘Ўзингизга ҳеч нарса қилмадими, машинангизга ҳеч нарса қилмадими?’, деб сўрашган. Мен улар нима ҳақида гапираётганини англолмай, уйга югуриб чиқсам, Мадина мени кўриб, янаям қаттиқроқ бақириб йиғлаган”,—деб хотирлайди Раъно Ярашева.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар