АсосийJamiyat

​Сергелида она мастлик оқибатида ўғлининг қотилига айланди

'​Сергелида она мастлик оқибатида ўғлининг қотилига айланди'ning rasmi

26 март, якшанба куни Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи рус миллатига мансуб 53 ёшли аёл спиртли ичимлик ичиши оқибатида 35 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда бугун, 30 март куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифинг чоғида маълум қилинди.

Ўша куни аёл туғилган кунини нишонлаётган эди. Ўғли онасини табриклаш учун келганида она ширакайф эди. Улар биргаликда яна спиртли ичимлик ичишди. Шунда она ва бола ўртасида жанжал келиб чиқди. Охир-оқибат ўзини ҳимоя қилишга уринган она ўғлига пичоқ билан бир неча марта зарба берган. Бунинг оқибатида 35 ёшли эркак вафот этган.

Она ИИБ ходимларига берган кўрсатмасида ҳеч нарса эсида йўқлигини, афсусда эканлигини маълум қилган.

Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар