АсосийShou-biznes

​Муниса Ризаева “Milliy” телеканалида “тақиқ”қа учрагани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

'​Муниса Ризаева “Milliy” телеканалида “тақиқ”қа учрагани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди'ning rasmi

Хонандалар Муниса Ризаева ва Райҳоннинг клиплари “Milliy” телеканали эфиридан олиб ташлангани ҳақида “Sayyod.com”га асосланиб, хабар берган эдик.

Хонанда Муниса Ризаева мазкур хабарга ўзининг Instagram`даги саҳифаси орқали муносабат билдирди.

“ ‘Milliy’ телеканали эфиридан Райҳон ва Мунисанинг клиплари олиб ташланди деб ҳамма жойда шов-шув бўлиб кетди. Ҳаммаcи ёлғон”,—деб ёзади Муниса Ризаева.

Хонанда бу каби “пиар” кимга керак эканлигини ёзиб, журналистларни тўғри маълумот беришга чақиради.

“Бизнинг клипларимиз ва ашулаларимиз ҳамма жойда Худога Шукур айланиб турибти!”,—дейди Муниса сўзларини давом эттириб.

Хонанда турли ҳақоратли изоҳлар ёзиб қолдираётган интернет фойдаланувчиларидан ҳам ранжиганини айтади:

“Бугун мен ва Райҳон одамларни ёзган изоҳларини кўриб ҳайратландик, сизлар бизларни шунчалар ёмон кўрасизларми? Эрталабдан кечгача биз санъаткорлар ухламастан мухлисларимиз учун ижод қилсак, наҳотки бизнинг шунча хизматимизни ҳар хил ҳақоратлар билан интернет тармоқлари орқали ёмон изоҳлар қолдиряпсизлар. Кўрмасдан туриб бировга туҳмат қилиш бу катта гуноҳ ҳисобланади!”.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар