Англия Премьер-лигаси март ойининг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади.
“Борнмут” жамоаси бош мураббийи Эдди Хау АПЛда март ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Эдди Хау жамоаси март ойида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Жамоа “Вест Хэм” (3:2) ва “Суонси”ни (2:0) мағлуб этди. “Манчестер Юнайтед” билан эса сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
“Эвертон” жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англия Премьер-лигасининг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бельгиялик футболчи “Тоттенхэм”га қарши (2:3) ўйинда битта, “Халл Сити”га қарши (4:0) беллашувда 2 та гол урди. Шунингдек, у “Вест Бромвич”га қарши (3:0) учрашувда голли узатмага муаллифлик қилди.