АсосийDunyo

​Санкт-Петербургдаги теракт қурбонлари сони 14 тага етди

'​Санкт-Петербургдаги теракт қурбонлари сони 14 тага етди'ning rasmi

3 апрель куни Санкт-Петербург шаҳар метросида содир этилган теракт қурбонлари сони 14 тага етди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Бу ҳақда Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова маълумот берди: “Бугун 14 кишининг ўлими қайд этилди, 11 киши воқеа жойида қурбон бўлди, 3 киши ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати олганлиги туфайли касалхонада вафот этди”.

Унинг хабар беришича, 49 нафар жабрланган одам Петербург шаҳар касалхоналарига ётқизилган.

3 апрель куни Москва вақти билан 14.40 да Санкт-Петербург шаҳар метросидаги “Сенная площадь” ва “Технологический институт” метро бекатлари оралиғида поезд вагони ичида портлаш юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 11 киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Россия федерал хавфсизлик хизматининг дастлабки тахминига кўра, терактни асли Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган, айни пайтда Россия фуқароси бўлган 1995 йилда туғилган Акбаржон Жалилов амалга оширган. Махсус хизмат вакиллари Санкт-Петербург шаҳар метросида содир этилган терактда ДАИШ аъзоларининг иштироки бор-йўқлигини ўрганмоқда.

Бошқа янгиликлар