АсосийJamiyat

​Ўзбекистонлик футболчи ЙТҲда ҳалок бўлди

'​Ўзбекистонлик футболчи ЙТҲда ҳалок бўлди'ning rasmi

Бугун икки нафар самарқандлик футболчи автоҳалокатга учради, улардан бири вафот этган, бири оғир аҳволда, дея хабар беради Tribuna.uz нашри.

Ўзбекистон чемпионати биринчи лигасида иштирок этувчи “Ғаллакор” жамоасининг икки нафар футболчиси аварияга учраган. Бу ҳақда Усмон Ибодов ўз твиттерида ёзиб қолдирган.

“Ғаллакор” жамоасида тўп сураётган самарқандлик футболчилар Нурбек Сафаров ва Теҳрон автоҳалокатга учради.

Теҳрон вафот этди, Нурбек кома ҳолатида...”, - деб ёзади “Динамо” ФК матбуот котиби.

4 апрель куни биринчи лига 1-тури доирасидаги “Ғаллакор” – “Истиқлол” учрашуви бўлиб ўтган ва унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Икки футболчи шу ўйинни ўтказиб Самарқандга қайтаётган бўлган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар