Хонанда Дилфуза Исмоилова журналист Жасур Ҳамроевга берган интервьюсида мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Хусусан, мухлислардан бири Дилфуза Исмоиловага савол билан мурожаат қилиб, Аҳмадбой ҳақидаги видеороликда у Аҳмадбойни мақтагани ҳақида гапирар экан, хонандадан “Аҳмадбойга пул берганмисиз?” деб сўради.
“Аҳмадбой бизни ҳар доим тўйга айтарди. Ҳеч ёмонлиги тегмаган. Бизни ҳар доим тўйга айтарди. Шунинг учун уни мақтаб, дуо қилиб қўйганмиз”,—дейди Дилфуза Исмоилова.
“Аҳмадбойга пул бермаганман. Машина бергандим. Машинага куйдим. Уям бир инсон. Беайб Парвардигор. Дўстга ҳам душманга ҳам айтадиганим, омадини берсин!”,—деб сўзларини давом эттиради хонанда.