“Божалар” гуруҳининг яккахони Жаҳонгир Позилжонов бешинчи марта оталик бахтига сазовор бўлди.
Маълумотларга кўра, бугун, 10 апрель куни хонанданинг оиласида қиз фарзанд дунёга келган.
Маълумот учун, Жаҳонгир Позилжоновнинг бунга қадар 4 нафар, икки ўғил ва икки қиз фарзанди бор эди.
Фурсатдан фойдаланиб, “Darakchi.uz” таҳририяти номидан Жаҳонгир Позилжоновни бугунги қувончли кун билан муборакбод этамиз.